Bosh sahifa Yangiliklar Қизилчада ўғирланган 145 бош қўй эгасига қайтарилди

Қизилчада ўғирланган 145 бош қўй эгасига қайтарилди

0

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Нурота тумани Қизилча қишлоғи ҳудудидаги яйловларда ўтлаб юрган чорва моллари номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган.

Қўйлар Қизилтепа тумани Демас маҳалласида яшовчи фуқарога тегишли эди. У ички ишлар органларига мурожаат қилгач кенг қидирув ишлари олиб борилди. Натижада бозор нархи жами 50 миллион сўмлик бўлган майда шохли моллар ўғриси қўлга олинди. Аниқланишича бу жиноят Кармана тумани Маликработ қўрғонида яшовчи вақтинча ишсиз фуқаро томонидан содир этилган. Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.