Bosh sahifa Yangiliklar Қизилтепа тумани бозорларида рейд: 49 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун...

Қизилтепа тумани бозорларида рейд: 49 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномалар олди

0

Қизилтепа туман Давлат хизматлари маркази ҳамда давлат солиқ испекцияси ва прокуратура идораси вакилларининг ҳамкорлигида ҳудуднинг марказий бозорларида сайёр рўйхат тадбири ўтказилиб, жараёнда 49 нафар фуқаро якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномалар олди.

Бозорда китоб савдосини амалга ошириб келаётган Муниса Салимова ҳам ана шундай фуқаролардан биридир.  Тадбиркор уч ой давомида китоб сотиш билан шуғулланган бўлсада, аммо фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмаган эди. Ўрганиш жараёнида давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан унга сайёр хизмат кўрсатилди.

photo_2019-01-15_18-42-29

23 йилдан буён тадбиркорлик қилаётган Насиба Салимованинг айтишича, дунёда икки нарсанинг иложи йўқ. Ўлим билан солиқ тўламасликнинг… Мен ҳам янги йилдан қайта рўйхатдан ўтдим, дейди онахон.

Тадбиркорлар солиқ тўловларининг камайгани боис фойданинг салмоғи ошаётганидан хурсанд. Энг қувонарлиси, солиқ юкининг енгиллашгани сабаб аҳолининг ишсиз юрган қатлами орасида якка тартибда тадбиркорлик қилиш истаги кучайиб бораётганини кузатиш мумкин.

Таъкидлаш керак, 2018 йил давомида туманда рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорликнинг у ёки бу тури билан шуғулланган 145  нафар фуқаро фаолияти қонунийлаштирилган.

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Матбуот хизмати.