Bosh sahifa Jamiyat ҚИЗИЛТЕПАДА ҲАМ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ

ҚИЗИЛТЕПАДА ҲАМ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ

0

Муболаға эмас,  Қизилтепа туманида ҳар бир хонадонда битта тадбиркор бор. Қайси соҳада бўлишидан қатъий назар қизилтепаликларнинг ишбилармонлиги ортидан нони ҳалол.  2018 йилда Давлат хизматлари марказлари биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Президент қарори эълон қилинганидан бу биносозлик ишига харидор топилди. 2019 йилнинг учинчи чорагида ер ажратилиб, “Оқ-олтин капитал-сервиз” маъсулияти чекланган жамияти томонидан маҳаллий тадбиркор сармояси ҳисобига қурилиш ишлари бошлаб юборилди. 

Бу ҳудудда қурувчилар анча илғор. Айни чоғда марказда пардозлаш ишлари олиб борилмокда. Қурувчиларнинг қайси бири кафел терса, ким девор текислаяпти, яна бирови бинонинг шифтига ишлов бераяпти. Мазкур объект ҳам янгидан тикланмоқда. Бу бино учун ҳам ер майдони аҳолининг марказга келиб кетиши осон бўлган ҳудуддан ажратилди. Кўп жойларда кузатилаётгани каби кўп қаватли иморатнинг биринчи қаватидан 850 квадрат метр ўлчамидаги жой марказнинг маъмурий биносига айланади. Хўш, тадбиркор учун давлат хусусий шериклик шартлари асосида қурилиш қилишнинг қандай афзалликлари бор. Жамият иш бошқарувчи Эркин Турсуновнинг айтишича, солиқ тўловларида тадбиркор учун  5 йилгача имтиёзлар мавжуд 

Қизилтепа тумани ДХМ директори Шахоб Ҳайдаровнинг таъкидлашича, аввалги марказ биноси аҳоли учун йилига 54 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатадиган ходимлар, қолаверса, фуқароларнинг хизмат олиши учун қулай бўлмаган. Жорий йилнинг ўзидаёқ фуқароларнинг 11 мингдан ортиқ мурожаатларига давлат хизмати кўрсатилган.  150 квадрат метр майдон билан 850 квадрат метр майдон орасидаги фарқ албатта сезиларли-да. 

Кунига 300 фуқаро давлат хизмати олиш учун кирадиган манзил замонавий ва халқаро андозаларга мос тарзда қурилиши шарт ҳам. Қолаверса, халқимиз энг замонавий, барча имкониятларга эга биноларда давлат хизматини олишга муносиб ва ҳақли. Маълумот учун яна бир хабар, Навоий вилоятида яна икки олис ҳудудлар — Зарафшон шаҳри ва Томди туманларида Давлат хизматлари марказларининг янги бинолари қурилиши ҳам давом этмоқда.