Bosh sahifa Yangiliklar Қизилтепада янги мажмуа ишга тушди

Қизилтепада янги мажмуа ишга тушди

0

Қизилтепа туманининг Фурқат номли маҳалласида “Бўстон чинниси” хусусий корхонасига қарашли “Флора” аҳолига хизмат кўрсатиш мажмуаси таркибидаги умумий овқатланиш шохобчаси фойдаланишга топширилди. Икки қаватли кафе бир вақтнинг ўзида 450 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, унинг ишга тушиши билан  30 га яқин иш ўрни яратилди.

Мажмуада қурилиш ишлари 2017 йилда бошланган бўлиб, унинг таркибидан мини футбол майдони, кафе, савдо дўкони, новвойхона ва пишириқ цехи ҳам ўрин олган. Бу ерда ҳар куни 300-400 тагача қолипли нон тайёрланади.
2019 йилда тўлиқ ишга тушадиган мажмуадан гўзаллик салони ҳам ўрин олиб, абъектда жами 100 нафардан ортиқ аҳоли иш олиб боради.