Bosh sahifa Jamiyat Қизилтепада юз берган автоҳалокат оқибатида пиёда вафот этди

Қизилтепада юз берган автоҳалокат оқибатида пиёда вафот этди

0

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ва оғзаки тарғибот ишлари олиб борилиши ҳамда буклет, эслатмалар тарқатилишига қарамай, афсуски, навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Яна бир оилада мотам тутилди.
Жумладан, 2020 йилнинг 25 июль куни соат 19:30ларда Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-65 автомобиль йўлининг 3 километрида Қизилтепа тумани Арабхона МФЙда яшовчи Ҳ.исмли шахс ўз бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинада ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қизилтепа тумани Консурун маҳалласида яшовчи пиёда П.исмли шахсни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этади. Натижада пиёда оғир тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилади.
Мазкур кўнгилсизликка эса Ҳ.исмли фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олмасдан туриб, бошқарув ҳуқуқисиз, уқувсиз автомашина бошқарганлиги сабаб бўлган.
Ҳолбуки, мазкур маҳаллада ҳам йил бошидан буён тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилган. Ким билсин, ходимлар томонидан огоҳлик юзасидан маъруза ўқилаётган пайтда мазкур ҳайдовчи ким биландир телеграмда ёзишиб ўтиргандир.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи.