Bosh sahifa Yangiliklar Қизилтепалик тадбиркор ўғлининг тўйини 120 киши билан ўтказди

Қизилтепалик тадбиркор ўғлининг тўйини 120 киши билан ўтказди

0
фото:https://www.facebook.com/groups/navkamolot/

“Ёшлар ҳафталиги” доирасида Қизилтепа туманида намунали тўй ўтказилди. Куни кеча тумандаги “ХХI аср” тўйхонаси эгаси ўғлини уйлантириб, 120 кишилик намунали тўй ташкил этилди. Эътиборли яна бир жиҳати, ушбу тантана тўй дастурхонидан тортиб унга боғлиқ барча жиҳаларгача камхарж ва ихчам ўтган.

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вакиллари келин-куёвларга Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга саёҳат қилиш учун сертификат ҳамда китоблар жамланмасини совға қилишди.

Навбатдаги намунали тўй Кармана туманида бўлиб ўтиши кутилмоқда.