Bosh sahifa Jamiyat Йил бошидан буён сайёр қабуллар жараёнида Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғига...

Йил бошидан буён сайёр қабуллар жараёнида Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғига 303 та мурожаат келиб тушди

0

Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Бозоров Кармана туманида сайёр қабул ўтказди.

Учрашувда аҳоли томонидан ички йўллар ҳамда кўприкларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ҳамда фаолиятини кенгайтириш учун ер ажратиш, уй-жойини таъмирлаш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлашда амалий кўмак кўрсатиш, иш билан таъминлаш каби масалалар юзасидан 24 та мурожаатлар йўлланди.

Хусусан, Кармана туман “Бешкент” маҳалласида яшовчи Умида Ҳамроева уйида турли қандолат маҳсулотлари тайёрлайди. Эндиликда у тадбиркор сифатида пишириқлар савдоси билан шуғулланиш учун ер майдони ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур масала туман ҳокимлиги томонидан ижобий ҳал этиладиган бўлди. Мурожаатчига онлайн аукцион орқали тендерда иштирок этиши тушунтирилди.

Шунингдек, туманнинг “Катта мачит” маҳалласида яшовчи Гулнора Шоназарова яшаб турган уйини кадастр қилишда амлий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, қонуний асосда имкон қадар ижобий ҳал этиш юзасидан туман кадастр бўлимига зарур кўрсатмалар берилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида тўртинчи сектор ташаббуси билан ўтказилган сайёр қабулларда 1573 нафар фуқаролар иштирок этган. 280 нафар мурожаатчилар томонидан 303 та масала кўтарилган. Учрашувлар давомида 78 та мурожаат жойида ҳал этилиб, 49 таси бўйича асосли тушунтиришлар берилган. 176 та мурожаат қатъий назоратга олинган бўлиб, айни пайтда уларни ижобий ҳал этиш юзасидан ўрганишлар ўтказилмоқда.

 Навоий вилоят ДСБ матбуот хизмати.