Bosh sahifa Mualliflardan Йил бошидан Навоийда 74 та хусусий клиникага давлат хизматлари марказлари орқали тегишли...

Йил бошидан Навоийда 74 та хусусий клиникага давлат хизматлари марказлари орқали тегишли лицензиялар тақдим этилди

0

Навоий вилоятида давлат хизматлари марказлари томонидан хусусий тиббий клиникалар очиб, мазкур фаолиятни лицензиялаш бўйича бугунга қадар тадбиркорлардан 74 та ариза келиб тушган бўлиб, уларга ўз вақтида тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.

Абдулазиз Сафаровга ҳам яқинда ана шундай лицензия тақдим этилди. Тадбиркорлар вақт қадрини билишади. Ҳужжатлар тайёр бўлгунига қадар аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйган масканнинг фаолияти нақадар муҳимлиги аён бўлди. Авваллари айрим  касалликларга ташхис қўйиш учун фуқароларимиз Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларга қатнардилар. Чунки, тиббиёт ускуналари харид қилиб олиб келиш, малакали мутахассислар топиш анча мушкул эди. Энг қийини хусусий клиника очиш учун бир уюм ҳужжатни қўлтиқлаб, ойлаб югурган тадбиркорлар бўлган.

Ташхис қўйиш ва айрим касалликларни даволашга киришган шифокорларнинг асл мақсади ҳалқнинг дардига малҳам бўлиш. Хусусий клиника шифокори Бахром Рахимовнинг таъкидлашича, тўғри қўйилган ташхис орқали даволашнинг табиий усуллари, яъни сув, буғ, туз, магнит, электр токи, кислород билан муолажа қилиш яхши самара бермоқда. Айни кунда мазкур тиббий муассасада кундузги даволаш бўлими ҳам иш бошлаган. Энг асосийси, аҳоли бундай хусусий тиббиёт масканларида шифо топиш учун танлаш имконияти борлигидан қувонади. Навоийда тиббиёт соҳасида тадбиркорларнинг молиявий кўмаги остида бу каби хусусий шифохоналар сони кун сайин ортиб бормоқда. Ва бу фаолият тури билан шуғулланувчиларнинг бари давлат хизматлари марказлари орқали ўз лицензияларига  муддатида эга бўлмоқдалар.

Дилфуза БОТИРОВА,  Навоий шаҳар ДХМ бош мутахассиси.