Bosh sahifa Jamiyat ЙИЛ САРҲИСОБИ: СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ҲИСОБИГА НАВОИЙДА АҲОЛИ ИХТИЁРИДА ҚАНЧА МАБЛАҒ...

ЙИЛ САРҲИСОБИ: СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ҲИСОБИГА НАВОИЙДА АҲОЛИ ИХТИЁРИДА ҚАНЧА МАБЛАҒ ҚОЛИШИ КУТИЛМОҚДА?

0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”гифармонитадбиркорлар учун яна бир қулайлик яратди.
Маълумки, кейинги йилларда солиқ тўловчиларга қатор енгилликлар берилмоқда. Солиқ ставкасининг камайиши орқали солиқ юки пасаймоқда.
Жорий йилда солиқ ставкасининг пасайтирилиши натижасида корхоналар ихтиёрида бир қанча маблағ қолмоқда. Ставка камайган бўлсада, солиқ тўловлари оборот миқдори ошиши ҳисобига бюджетга тушумлар ҳам сезиларли ортаяпти.
Хусусан, Навоий вилоятида қўшилган қиймат солиғи тўловчилари жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 247 нафардан 2327нафарга ортиб, 9,4 баробарга, бюджетга тушумлар эса 479 миллиард 600 миллион сўмдан қарийб 803 миллиард 974 миллион. сўмга, яъни 1,7 баробарга ошган.
Жорий йилнинг 1 октябрь ойидан қўшилган қиймат солиғи ставкаси пасайиши ҳисобига ноябрь-декабрь ойларида 42 миллиард 927,5 миллиард сўм маблағ истеъмолчилар ихтиёрида қолиши кутилмоқда. Бу ўз навбатида бюджетга йўналтириладиган шунча миқдордаги тушум йўқотилишини англатади.
Бироқ, мазкур зарарни қоплаш, давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадидаягона ер солиғи тўловчилари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, импортёр корхоналар, товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда аксарият тадбиркорларнинг ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиши, солиқ ставкасининг пасайиши натижасида солиқ солинадиган базанинг кенгайиши ваайрим солиқ имтиёзларининг бекор бўлиши ҳисобига43 миллиард сўмдан ортиқроқ миқдордайўқотишларни қоплаш манбаси шакллантирилиб, бюджетга барқарор тушумлар прогноз қилинмоқда.
Энг муҳими, қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши маҳсулот таннархининг тушиши ва истеъмолчиларнинг мақбул нархларда товарларни харид қилиш имконияти пайдо бўлади.
Нурбек САФАРОВ,
Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходими