Bosh sahifa Mualliflardan Йўл – тартибни ёқтиради

Йўл – тартибни ёқтиради

0

Судланувчи А.И.Ф 2019 ийл 20 июль куни соат 1525ларда, ўз бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашинаси билан Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлидан ҳаракатланиб келиб, ушбу автомобиль йўлидан Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-63 автомобиль йўлининг 57-километрига қўшимча автомобиль йўли орқали ҳаракатланиб келиб, йўл ўтказгичнинг бурилиши таъқиқланган қисмидан бурилиши натижасида “Қизилтепа-Тошработ” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро Б.Б.Ў.нинг бошқарувида бўлган “Кобалт” автомашинаси олд қисми билан ўзиниг бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасининг чап олд қисми тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилиб, “Кобалт” автомашинаси ҳайдовчиси Б.Б.Ў Қизилтепа туман СТЭБ нинг хулосасига кўра “Енгил тан жароҳати”олган.   

Судланувчи А.И.Фга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан Жиноят кодексининг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йилу 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 300 (уч юз) соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.

Ф.ҚАҲОРОВ.