Bosh sahifa Jamiyat Йўлда қолган армон…

Йўлда қолган армон…

0
фото: Сергей Никоненко

2020 йилнинг 24 июль куни соат 19:50ларда Навоий шаҳар Ғалаба шоҳ ҳамда Толстой кўчалари кесишган чорраҳасидан Навоий темир йўл вокзали томонга “Спарк” автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи А.Х. тўсатдан нимагадир урилиб, авввалига нима бўлганини бир зум сезмай қолди. Пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган онасини кучли зарб дастидан учиб йўлга йиқилганини кўрган қизнинг жаҳл устида шапалоқ тортиб юбориши уни ўзига келтирди.
-Эй, худо,-деб бошини ушлаган ҳайдовчининг ҳолати унинг миясига автоҳалокат содир этгани ҳақидаги ўй яшиндек урилганини сездириб турар эди. Эндигина 27 ёшни қарши олган ҳайдовчи жабрланувчига ёрдамга шошилди. Бироқ у ёрдамга жуда кеч қолган эди. Қарийб икки ҳафта ҳаёт учун курашган онаизор чексиз армонлар билан бу ёруғ дунёни тарк этди. Нафақа пулларига набираларига совға олиб боришни кўзлаган бувижон энди ҳеч қачон орзуларига ета олмайди…
Ҳайдовчини эса тергов идораларининг курсиси кутиб оладиган бўлди.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи