Bosh sahifa Mualliflardan ЙЎЛОВЧИНИНГ ҚОВУРҒАСИ СИНДИ

ЙЎЛОВЧИНИНГ ҚОВУРҒАСИ СИНДИ

0

Ҳайдовчилардан чарчаган пайтда автомашинани бошқармасликлари, йўлнинг хавфсиз қисмида тўхтаб дам олишлари юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ҳар бир ЙПХ масканлари ва блок постларда ҳайдовчиларнинг сергаклигини ошириш мақсадида кофе-термос, мунтазам масканларда эса йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ видео роликларни айланиб туриши таъминланган. Тунги пайтларда ёниб ўчиб турувчи маёқчалар ўрнатилган ва мунтазам равишда рейд тадбирлари амалга оширилмоқда. Ҳайдовчиларнинг масъулиятини янада оширишни кўзда тутиб, мунтазам ЙПХ масканлари ёнида йўл-транспорт ҳодисасига учраган транспорт воситалари жойлаштирилди.
Биро, шунга қарамай фуқаролар томонидан масъулиятсизлик натижасида кўнгилсиз ҳодисалар содир этилишига йўл қўйилмоқда. Жорий йилнинг 21 август куни соат 21:30 ларда Қизилтепа тумани Ванғози аҳоли яшаш ҳудудидан ўтувчи 4Р-65 автомобиль йўлининг 5-6 километрлари оралиғида Ванғози-Қизилтепа йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Ғ.Т. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинада йўлнинг қарама-қарши бўлагида чапга бурилиш учун тўхтаб турган А.Ш. бошқарувида бўлган “Тико” русумли автомашинани олд чап томони билан тўқнашиб, йўл-транспорт ходисасини содир этган.
Натижада “Тико” русумли автомашина йўловчиси Ч.Ш. “Бош мия чайқалиши, ўнгдан 4-5-6 қовурғаларини синиши” каби тан жароҳатларини олиб, туман марказий касалхонасининг жонлантириш бўлимида ётқазилган.
ЙТҲ сабаблари ўрганилганида ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмаганлиги, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаганлиги ҳамда чарчоқ оқибатида ухлаб қолиши туфайли бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетганлиги маълум бўлди.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи