Bosh sahifa Yangiliklar Карманада 5 та замонавий меҳмонхона бунёд этилмоқда

Карманада 5 та замонавий меҳмонхона бунёд этилмоқда

0

Сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш, улар учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Кармана туманида замонавий турдаги 5 та меҳмонхона ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

“Азизбек Алибек Омадлари” МЧЖга тегишли кўркам 3 юлдузли дам олиш маскани яқинда ўз фаолиятини бошлайди. Бу ерда кунига 80 кишига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. “Biznes fundament” МЧЖ томонидан барпо этилаётган “Ҳунармандчилик ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш маркази”да эса қурилиш-монтаж ишлари давом этяпти. Ушбу масканга ташриф буюрганлар миллий маҳсулотлар тайёрлаш жараёнини бевосита кузатиш имконига эга бўлади.

Бу борадаги ишлар “Навоий вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури”га асосан олиб борилмоқда.