Bosh sahifa Jamiyat Кармана МИБ: 2015 йилдан буён алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган фуқародан 27...

Кармана МИБ: 2015 йилдан буён алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган фуқародан 27 миллион сўм қарздорлик ундирилди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 09.04.2010 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Қ.дан ундирувчи М.М.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, А.Қ. томонидан 2016 йилдан ҳозирги кунга қадар бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

МИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари билан М.М. фойдасига жами 11 миллион сўмдан ортиқ алимент тўловлари тўлиқ ундирилди.

Шунингдек, Кармана туманлараро судининг 12.11.2012 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор.М.Ю.дан ундирувчи У.Д. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ миқдорида алимент ундириш белгиланган. Қарздор, М.Ю. ўз фарзандининг таъминотидан бўйин товлаб, яшириниб келганлиги натижасида 2015 йилдан ҳозирги кунга қадар 27 миллион сўм алимент қарздорлиги келиб чиққан. Бўлим ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида қарздор топлиби, ундан жами алимент қарздорликлари ундирилишга эришилди.

З.РИЗАЕВ, МИБ туман бўлими бошлиғи.