Bosh sahifa Yangiliklar “Кармана овози” эҳтиёжманд оилалар фарзандларига байрам совғалари улашди

“Кармана овози” эҳтиёжманд оилалар фарзандларига байрам совғалари улашди

0

    “Кармана овози” газетаси таҳририяти Янги йил байрами муносабати билан кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, жисмоний имкониятлари чекланган болажонларга байрам совғаси улашди.

    Хусусан, Кармана туманининг “Боғишамол” маҳалласида истиқомат қилувчи, 30-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси, уйда таълим олувчи, жисмоний имкониятлари чекланган Сардор Яхёев таҳририятнинг байрам совғасидан мамнунлиги таъкидлаб, ташаккур билдирди. Шу мактабнинг 2-синф ўқувчиси Самида Давлатова эса миннатдорчилик сифатида “Қорбобо” шеъирини ўқиб берди.

     Бу каби хайрли ишлар тумандаги барча ташкилот ва корхоналар томонидан ташкил этиляпти.