Bosh sahifa Tahlil Кармана туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари фаолиятидан халқ розими?

Кармана туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари фаолиятидан халқ розими?

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комлекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори аҳоли муаммолари билан ишлаш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллаларда қулай шароитларни яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Хусусан, бугунги кунда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан Кармана туман 4-секторда амалга оширилаётган ишлар қониқарлими?

Кармана туман Давлат солик инспекцияси бошлиғи Л.Хайруллаев раҳбарлик қиладиган 4-сектор ҳудудидаги 13 та маҳаллада 8864 та хонадон, 44375 нафар аҳоли мавжуд. Бундан ташқари, ҳудудда 8 та мактабгача таълим муассасаси, 7 мактаб, 1 та касб-ҳунар коллежи, 3 та шифохона, 3 та банк, 3 та ширкат, 1442 та юридик ва жисмоний шахслардан иборат тадбиркорлик субъектлари ва 25 та бюджет корхоналари мавжуд.

Секторда 2019 йилнинг январ-февраль ойларида ишсизлар 238 нафарни ташкил этиб, икки ойда 74 фуқаронинг иш билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, 2018 йилда 782 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 978 та янги иш ўрни яратилди ёки белгиланган режа 125,1 фоизга бажарилган.

– Бугун Давлатимиз раҳбарининг биз раҳбарларга қўйган талабларини тўлик бажаришга масъулият билан ёндашмоқдамиз, – дейди Кармана туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Л.Хайруллаев. – Энг муҳими, барча йўналишлар қатори аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, томорқа ва қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларни рағбатлантириш ҳамда кўмак бериш, солиқ концепцияси бўйича ўзгариш ва янгиликларни тўлиқ ўзлаштириб, тадбиркорларга ёрдам бериб, бюджетга солиқ тушумларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратаяпмиз.

Масалан, ҳудудидимизда 62 нафар ходимни жалб қилган ҳолда томорқа ерларини уч тоифага ажратиб, тўлиқ кўриб чиққанимизда 658 та ёмон, 1808 та ўрта ва 5286 та яхши хонадон мавжудлиги аниқланди. Ҳозирда асосий эътиборни ёмон ва ўрта томорқалардан хонадон эгалари мақсадли ва самарали фойдаланиши бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб бориб, амалий ёрдам кўрсатмоқдамиз.

Ўтган йили секторга фуқаролар томонидан имтиёзли кредит олиш учун 459 та мурожаат келиб тушган. Натижада, 358 та фуқарога имтиёзли кредит олишда амалий кўмак берилган.

“Хўжа Хисрав” маҳалласида яшовчи Озодбек Ходжаев ҳам 13,8 миллион сўм имтиёзли кредит олиб ўз хонадонида тикувчилик цехини очди. Жорий йил бошида фаолиятни кенгайтириш мақсадида сектор раҳбарига мурожаат қилиб, тижорат банкларидан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олган ҳолда “Шукрона келажаги” оилавий корхонасини ташкил этди.

10

– Президентимизнинг биз каби тадбиркорларни қўллаб-қувватлаётганидан мамнунмиз, – дейди оилавий корхона ишчиси Тамара Ходжаева. – Бугунги кунда асосан ёш болалар учун 11 турдаги трикотаж маҳсулотлар тайёрлаб ички бозорга етказиб бермоқдамиз. Корхонамизни ўз бренди бор. Цехимизда 11 та тикув дастгоҳи мавжуд бўлиб, маҳалладаги ота-оналарнинг илтимоси ва таклифини инобатга олиб, 4 нафар уқувли қизни тикувчиликка бепул ўргатмоқдамиз. Келажакда улар ишни тўлиқ ўргангач корхонага ишга қабул қилинади.

Даромадимиз яхши. Фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида лойиҳа тузиб, маҳаллий ҳокимлик ва сектор раҳбарига мурожаат қилдик. Натижада оилавий корхонамиз фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида савдо дўкони ва ишлаб чиқариш цехи қуриш учун ер ажратилди.

Шунингдек, 4-секторда жами бўлиб 21 та кам таъминланган оилалар  бўлиб, шундан 2018 йил йил давомида 6 та хонадонлар таъмирлаб берилди.

2018 йилда 2 нафар ногирон фуқароларга теливизор ва музлатгич ва 2 та хонадонга тикув машинаси ҳомийлар ҳамда сектор томонидан олиб берилди.

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи Нуриддин РАХИМОВ