Bosh sahifa Mualliflardan Кармана туман ДХМ: кунига 250 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатилмоқда

Кармана туман ДХМ: кунига 250 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатилмоқда

0

Хушмуомалалик ҳар бир одамнинг кўнглига йўл топадиган фазилат. Айниқса, давлат хизматига эҳтиёж сезиб келаётган фуқароларни «Келинг, нима хизмат» дея, очиқ чеҳра билан қарши олсангиз бас. Ҳатто, ҳаёт ташвишларидан ҳориган одамнинг ҳам кайфияти кўтарилади. Чунки, бу миллатимиз эъзозлаган қадрият. Мен ишлайдиган идора ҳам одамлар юмушлари билан жуда кўп кирадиган манзил. 

 Кармана туман  давлат хизматлари маркази. Ёзнинг жазирама чилласида ҳам кунига 200-250 нафар фуқаро давлат хизматига эҳтиёж сезиб, марказга ташриф буюрмокда. Марказ ходимлари туман аҳолисига жорий йил 17 июль ҳолати кўра, 35 188 та давлат хизмати кўрсатиб, фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилаяпти. Айниқса, тадбиркорларимизга фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳунармандарларнинг устахоналарига табиий  газ, электр энергияси ўтказиш каби кўрсатилаётган хизматлар белгиланган регламент асосида ўз вақтида амалга оширилмоқда. 

    Шу кунгача 264 та юридик, 184 та оилавий корхоналар, 478 та якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлар рўйхатдан ўтказилган, 34 262та бошқа  давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан 862 та давлат хизмати аҳолига сайёр қабул жараёнида кўрсатилди. Боиси, аҳолининг имконияти чекланган, кекса ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, олис манзилларда яшовчи қатлами учун марказ ходимлари уйма-уй юриб амалга ошираётган тарғибот тадбирлари жараёнида сайёр хизмат ҳам кўрсатмоқдалар. Мақсад- одамларнинг давлат идораларига  бўлган эҳтиёжини ўз вақтида қаноатлантириш.

Марҳабо НОРОВА, Кармана тумани ДХМ мутахасиси