Bosh sahifa Yangiliklar Кармана тумани ҳокимлиги фермер бўлишни истаганлар учун очиқ танлов эълон қилди

Кармана тумани ҳокимлиги фермер бўлишни истаганлар учун очиқ танлов эълон қилди

0

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Кармана тумани ҳокимининг 2020 йил 14 апрелдаги
Қ-178-сонли қарорига асосан қуйидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман захира ерларидан пахта-ғаллачилик ва сабзавот-полизчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ташкил этиш учун танлов эълон қилинади:

1-лойиҳа:

Кармана тумани, “Малик” МФЙ, “Алишер Навоий” массиви ҳудудидаги туман захира ерлари 59, 77, 94а, 91, 94, 80, 92, 93, 82, 83, 51, 50-контурларда жойлашган жами 114,96 гектар, 76,95 гектар экин ери, 3,57 гектар бўз ер, 24,66 гектар яйлов, 3,18 гектар ариқ ва зовурлар, 5,15 гектар йўллар ва 1,45 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар пахта-ғаллачилик  йўналишида;

2-лойиҳа: 

Кармана тумани, “Малик” МФЙ, “Алишер Навоий” массиви ҳудудидаги туман захира ерлари 107, 108, 192, 193, 191, 194, 118, 117, 116, 113, 112, 114-контурлардаги жами 89,4 гектар, шундан 73,19 гектар экин ери, 0,49 гектар бўз ер, 2,16 гектар яйлов, 4,14 гектар ариқ ва зовурлар, 1,25 гектар йўллар ва 8,17 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар пахта-ғаллачилик  йўналишида;

3-лойиҳа: 

Кармана тумани, “Дўрман” МФЙ, “Ўзбекистон” массиви ҳудудидаги туман захира ерлари 540, 541, 485, 416, 491, 542, 543, 544, 545, 546, 528-контурларда жойлашган жами 71,35 гектар,  68,85 гектар экин ери, 0,07 гектар тутзор, 1,28 гектар ариқ ва зовурлар, 0,71 гектар йўллар, 0,26 гектар қурилиш билан банд бўлган ерлар ва 0,18 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар пахта-ғаллачилик  йўналишида;

4-лойиҳа: 

  Кармана тумани, “Аллон”  МФЙ, “Зарафшон” массиви ҳудудидаги туман захира ерлари 26 ва 28-контурлардаги жами 20,62 гектар, шундан 20,19 гектар экин ери, 0,39 гектар ариқ ва зовурлар ва 0,04 гектар йўллар билан банд бўлган ерлар мавжуд пахта-ғаллачилик фермер хўжаликларига қўшиб бериш.  

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг раҳбарлари танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танлов 2020 йил 24 апрелда туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маъмурий биносида ўтказилади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган фуқаролар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари танлов эълон қилинган кундан бошлаб туман ҳокими номига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.