Bosh sahifa Jamiyat КАРМАНА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ТУТЧИЛИК, ЧОРВАЧИЛИК ВА САБЗАВОТЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ...

КАРМАНА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ТУТЧИЛИК, ЧОРВАЧИЛИК ВА САБЗАВОТЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

0
«Туман ҳокимлиги тасарруфидаги заҳира ер майдонлари ҳисобидан фермер хўжалиги  ташкил этиш учун танлов эълон қилиш  тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 53-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 октябрдаги Ф-5394-сонли фармойишининг 4 бўлим б-банди 5-хатбошида белгилаб берилган талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддасига, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил  30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини фермер хўжаликларга узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2, 12-бандларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан  2005 йил  19 ноябрда 1523-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 17 июндаги   01-15/650-сонли хатини инобатга олиб ҳамда қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган туман заҳирасидаги ер майдонларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш мақсадида,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

  1. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 17 июндаги  01-15/650-сонли  хати  инобатга олинсин.
  2. Иловадаги лойиҳалар бўйича тутчилик, чорвачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ташкил этиш учун танлов эълон қилинсин.
  3.   Фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига фермер хўжалиги ташкил этиш учун ўтказилаётган танлов тўғрисида эълон бериш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларига осиб қўйиш вазифаси топширилсин.
  4. Фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси мазкур   қарор эълон қилинган кундан сўнг пандемея сабабли ўн беш кундан кейин танлов ўтказилишини таъминлансин.
  5. Ушбу қарор халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессия тасдиғига киритилсин.
  6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

         Туман  ҳокими                                      Ф.Умаров                                                   Қ-345, 24.06.2020. 

Кармана тумани ҳокимининг 2020 йил “24” июндаги Қ-345  сонли қарорига илова

  1-лойиҳа:  Кармана тумани “Малик” маҳалла фуқаролар йиғини, “А.Навоий” массиви  ҳудудидаги туман заҳира ерлари 711, 727, 734, 735, 736, 737, 738, 739, 740, 741, 743, 744, 745, 746, 747, 748, 749, 750, 751-контурлар ва 754-контурнинг бир қисмидан жами 220,55 гектар, шундан 84,69 гектар экин ери, 24,82 гектар бўз ер, 101,73 гектар яйлов, 5,09 гектар ариқ ва зовурлар, 2,35 гектар йўллар ва 1,87 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар ҳамда “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини, “Кармана” массиви ҳудудидаги туман заҳира ерлари 32 ва  33-контурлардан 536,0 гектар, жами 756,55 гектар ер майдонлари чорвачилик йўналишида;

2-лойиҳа: (Кармана Нилуфар” х/к)  Кармана тумани “Малик” МФЙ, “Ҳазора” массиви ҳудудидаги туман заҳира ерлари 646, 652, 653, 664, 651, 661, 654-контурлар ва 647, 650, 655-контурларнинг бир қисмида жойлашгандаги жами 10,03 гектар, шундан 4,25 гектар бўз ер, 5,46 гектар яйлов ерлар ва 0,32 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар тутчилик  йўналишида;

3-лойиҳа: Мардонов Сирож. Кармана тумани “Янгиариқ” МФЙ, “Кармана” массиви ҳудудидаги туман заҳира ерлари 61-контур ва 60, 62, 59-контурларнинг бир қисмида жойлашган жами 265,21 гектар яйлов ерлар чорвачилик  йўналишида;

 4-лойиҳа: (Заҳира) Кармана тумани “Янгиариқ” МФЙ, “Кармана” массиви ҳудудидаги туман заҳира ерлари 562-контурларнинг бир қисмида жойлашган жами 100,0 гектар яйлов ерлар чорвачилик  йўналишидаги фермер хўжаликларига қўшиб бериш;

 5-лойиҳа: (Уйрот Зайтун) Кармана тумани “Уйрот”  МФЙ,  “М.Ибрагимов”  массиви ҳудудидаги туман заҳира ерлари 175, 713-контурларда жойлашган жами 5,20 гектар экин ерлар сабзавотчилик йўналишида;

6-лойиҳа:   (Заҳира) Кармана тумани “Сардоба” МФЙ ҳудудидаги туман заҳира ерлари 113 ва 115-контурлардан жами 60,1 гектар, шундан 57,29 гектар яйлов, 0,86 гектар йўллар билан банд бўлган ерлар ва 1,95 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар чорвачилик йўналишида;

7-лойиҳа: (Заҳира) Кармана тумани “Қаҳрамон” МФЙ, “Ўзбекистон” массиви  ҳудудидаги туман заҳира ерлари 559, 563, 564-контурлардан жами 6,11 гектар, шундан 1,98 гектар бўз ер, 3,6 гектар яйлов, 0,05 гектар йўллар, 0,15 гектар қурилиш билан банд бўлган ерлар ва 0,33 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар сабзавотчилик йўналишида;

8-лойиҳа:  (Заҳира) Кармана тумани “Дўрман” МФЙ, “Ўзбекистон” массиви  ҳудудидаги туман заҳира ерлари 697-контурнинг бир қисмидан жами 11,97 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар боғдорчилик йўналишида;

9-лойиҳа: (Заҳира) Кармана тумани “Дўрман” МФЙ, “Ўзбекистон” массиви  ҳудудидаги туман заҳира ерлари 697-контурнинг бир қисмидан жами 12,1 гектар, шундан 0,01 гектар йўллар, 12,09 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар боғдорчилик йўналишида;

10-лойиҳа: (Заҳира) Кармана тумани “Дўрман” МФЙ, “Ўзбекистон” массиви  ҳудудидаги туман заҳира ерлари 697-контурнинг бир қисмидан жами 11,55 гектар, шундан                0,01 гектар йўллар, 11,54 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар боғдорчилик йўналишида;

11-лойиҳа: (Заҳира)  Кармана тумани “Дўрман” МФЙ, “Ўзбекистон” массиви  ҳудудидаги туман заҳира ерлари 697-контурнинг бир қисмидан жами 40,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар чорвачилик йўналишида;

12-лойиҳа: (Шерхон Кармана) Кармана тумани “Юқори бўғ” МФЙ, “Жалойир” массиви ҳудудидаги туман заҳира ерлари 46-контур ва 41, 5-контурларнинг бир қисмидаги жами 10,3 гектар, шундан 3,98 гектар экин ери, 6,0 гектар боғзор, 0,32 гектар ариқ ва зовурлар билан банд бўлган ерлар боғдорчилик йўналишида.