Bosh sahifa Mualliflardan Кармана тумани “Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси ўтказилди

Кармана тумани “Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси ўтказилди

0

Бугунги кунда кенг ўтказилаётган сайёр судларнинг самарасини алоҳида таъкидлаш жоиз, бевосита жамоатчилик кўз ўнгида ўтказилаётгани жиноятчиликни олдини олишга ибрат мактаби бўлаётгани яққол кўринмоқда.
Шу борада, 2020 йил 10 январь куни жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг сайёр суд мажлиси  “Деҳқон” МФЙ биносида ўтказилди.
Сайёр суд мажлисида 5 нафар шахс муқаддам суд томонидан тайинланган жазолардан шартли озод қилинди.
Туман суди раиси А.Сайдуллаев — муқаддам судланиб, жазо ўтаётган шахсларни қайта тарбиялаш, такроран жиноятлар содир этишини олдини олиш ҳамда инсонпарварлик принципини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этишини, маҳкумлар тузалиш йўлига кириб, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарганини, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганини алоҳида эътиборга олиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди.