Bosh sahifa Jamiyat Кармана туманида 98 нафар ходимига иш ҳақи тўламаган боғчалардан маошлар ундириб...

Кармана туманида 98 нафар ходимига иш ҳақи тўламаган боғчалардан маошлар ундириб берилди

0

Кармана туман томонидан Кармана тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 3-сонли “Қуёшжон” ва 8-сонли “Пахтаой” мактабгача таълим муассасаларида  қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ходимларга 2019 йилнинг апрель ойи ойлик иш ҳақларнинг тўланиши ҳолати ўрганилганда, мазкур мактабгача таълим муассасаларида 2019 йилнинг Инвестиция дастури асосида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли иш ҳақлари берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани адлия бўлими томонидан киритилган Тақдимнома натижасида 3-сонли “Қуёшжон” МТМнинг
жами 61 нафар ходимига 37 468 238 сўм, 8-сонли “Пахтаой” МТМнинг жами 37 нафар ходимига 29 241 438 сўм ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 159-моддасида ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши белгиланган.

Пўлатжон ХУДАЙБЕРДИЕВ, Кармана туман адлия бўлими бошлиғи.