Bosh sahifa Mualliflardan КАРМАНА ТУМАНИДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА

КАРМАНА ТУМАНИДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА

0

Президентимизнинг 2019 йил 7 мартда эълон қилинган “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури ижроси жойларда хусусий сектор ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Кармана туман Давлат хизматилари марказлари томонидан қарийб 700 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, уларнинг 290 дан зиёди оилавий тадбиркорлик йўналишидаги корхоналардир. 

Соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, оила шароитида паррандачилик (парранда гўшти ва тухум етиштириш), қорамолчилик (сут ва гўшт етиштириш), балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг турли йўналишлари билан бирга енгил саноат – тикувчилик, ижтимоий соҳа – хусусий боғча ва уй меҳмонхоналари ташкил этишга ҳам қизиқиш баланд. 

Бу қишлоқлар аҳолисининг тадбиркорликка қизиқиши тобора ортиб, оилаларнинг қўшимча даромад топиш ва шу орқали турмуш фаровонлигини юксалтиришга интилиши кучаяётгани – бир сўз билан айтганда ишбилармонлик муҳити тобора юксалаётганидан дарак беради. 

 Гавҳар РЎЗИЕВА, Кармана туман ДХМ бош мутахассиси