Bosh sahifa Tahlil Карманада аҳолини энг кўп қийнаётган муаммо нима?

Карманада аҳолини энг кўп қийнаётган муаммо нима?

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонасига жорий йил бошидан бугунгача жисмоний ва юридик  шахслардан жами 1289 та мурожаат келиб тушган.

Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда ҳар бир корхона-ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил устуворлик касб этаяпти. Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан секторлар фаолияти ташкил этилгани ҳам бу борадаги муҳим ислоҳотлардан саналади. Эндиликда Халқ қабулхоналари секторлар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, муаммоларнинг жойида ҳал этилишига эришилмоқда.

Хусусан, қабулхонага келиб тушган мурожаатларни секторлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, энг юқори кўрсаткич 370 та (28,7 фоиз) мурожаат 1-сектор (ҳоким), 336 та (26 фоиз) ариза 4-сектор (ДСИ бошлиғи), 297 та (23 фоиз) шикоят 2-сектор (прокурор) ва 249 та (19,3 фоиз) мурожаат 3-сектор (ИИБ бошлиғи) ҳудудига тўғри келади.

Ҳудудий ташкилотларга 183 та, юқори ташкилотларга 75 та мурожаат ҳал этиш учун юборилган бўлса, Халқ қабулхонасининг ўзида 1031 та ариза кўриб чиқилиб, уларга ижобий ечим топилган.

Айни вақтда корхона-ташкилот раҳбарлари, тегишли мутасаддилар томонидан мурожаатларнинг ижросига, унинг кўриб чиқилиш муддатларига етарлича эътибор қаратилмаётганлиги, аризаларга ўз вақтида ечим топиш чоралари кўрилмаётганлиги ҳолатлари жиддий назоратга олиниб, шикоятлар юзасидан номигагина юзаки тушунтиришлар беришга йўл қўйилмаяпти.

Фуқароларни қийнаётган муаммоларнинг асосини иш ўрни, уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам, кредит олиш, пенсия ва нафақа масаласи ва бошқа муаммолар билан боғлиқ.

IMG_20180626_175458

Келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда халқ билан яқиндан мулоқотни йўлга қўйиш ва мурожаатларни  тезкор ҳал қилиш мақсадида ҳафтанинг ҳар бир куни учун мутасадди раҳбарларнинг қабул кунларини режага асосан ташкил қилиб келмоқдамиз. Шунингдек, ҳар бир сектор раҳбари ўз ҳудуди бўйича уйма-уй юриб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш юзасидан кенг миқёсдаги ишлар олиб борилаяпти.

IMG_20180507_111655

Шу ўринда аниқ мисолларни келтириб ўтсак: тумандошларимиз  Д. Файзиева (1-курс), С.Ғоибова (3-курс), М.Ҳамдамов (3-курс) М. Ҳамроева (1-курс) сингари оилий таълим муассасалари  талабаларга қабулхона мутахассисларининг аралашуви билан таълим кредитлари ажратилиши таъминланиб, тегишли тартибда уларга белгиланган контракт тўловларини амалга ошириш имконияти яратиб берилди.

“Бешкент” МФЙда яшовчи фуқаро Б. Ашуров ва бошқалар “Дегарон” кўчасига ичимлик суви ўтказиб беришда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлиги ҳамда “Сувоқава” ДУКга бир неча бор мурожаат қилишган бўлсада, бу масала ҳал бўлавермагач, улар Халқ қабулхонасидан ёрдам сўрашади. Натижада 10 та  хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.

“Паҳлавон” маҳалласида 11 йилдан буён ўзаро ички низолар сабаб бир нафар фуқаронинг умумий йўлни ўзбошимчалик билан тўсиб олганлиги юзасидан унинг мурожаат келб тушди. Ушбу масала жойида ўрганилиб, бартараф этилди.

Бир сўз билан айтганда, инсон омилига эътибор кучайб бораётган мамлакатимизда фуқароларнинг давлатга ишончи ҳам тобора юксалаётир. Бу жараёнда эса Халқ қабулхоналарининг ўрни алоҳида ажралиб турибди.

Насиба АҲМЕДОВА, Халқ қабулхонаси мутахассиси.