Bosh sahifa E'tirof Карманада ғаллани томчилаб суғориш борасидаги илк тажриба амалга оширилмоқда

Карманада ғаллани томчилаб суғориш борасидаги илк тажриба амалга оширилмоқда

0

2019-2023 йилларда Кармана туманидаги қишлоқ хўжалиги майдонларининг жами 5,5 минг гектар ерлари пахтачилик кластерлари, фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан томчилаб суғориш тизимига ўтказилади.

Бу борада алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 111 миллиард 180 миллион сўмлик маблағлар сарфланиши кўзда тутилган.

Шу асосда айни пайтда тумандаги “Юксалиш-2018” фермер хўжалигининг 6 гектар ғалла майдонида томчилаб суғориш йўлга қўйилди. Синов тариқасида амалга оширилаётган ишлар Туркия технологияси асосида олиб борилмоқда.

— Томчилаб суғориш кўпгина қулайликларга эга экан, — дейди мазкур фермер хўжалик раҳбари Илҳом Эрқулов. — Ушбу технология одатий сувғоришга сарфланадиган сувнинг 60 фоизини тежайди. Шунингдек, экин майдони бир текис сув ичгани боис ҳосилдорлик 10 центнергача юқори бўлади. Бундан ташқари, озиқлантириш ҳам сув орқали амалга оширилгани боис далага техника кирмайди. Бу орқали ғалла пайҳон бўлишининг олди олинади ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари тежалади. Томчилатиб сувғориш тизимидаги ҳар бир пуркагич 12,5 метр радиусда сув сепади. Бу эса даланинг ўз меъёрида сув ичишини таъминлайди.

Айтиб ўтиш жоиз, вилоятимизда пахтани томчилаб суғориш ишлари ўтган йили илк бор Навбаҳор туманидаги “New agro system” фермер хўжалигида амалга ошиирлган эди. Мазкур лойиҳа ўз самарасини берди.

Албатта, бугунги кунда фермерларимиз илғор технологиялар ва тажрибаларга аоссланиб, маҳсулот етиштиришга илмий ёндашишга алоҳида эъьтибор қаратишаётган экан, бу ўз ўрнида мазкур соҳанинг тубдан янгиланаётганидан ҳам дарак беради.