Bosh sahifa Jamiyat КАРМАНАДА ҲАМ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ...

КАРМАНАДА ҲАМ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

0

Биносозлик. Бу юмуш қурувчи тадбиркор Хуршид Пардаев учун бегона эмас. Мана 6 йилдирки, у Навоий вилоятида ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли турар-уй жойларни қуриб, аҳоли фойдаланишига топширмоқда. Аммо, маҳаллий инвесторга Кармана туманида давлат хизматлари маркази  маъмурий биносини қуриш биринчи иш. У давлат хусусий шериклик шартлари асосида ишни бошлашдан аввал Тошкент, Бухоро, Навоийдаги Давлат хизматлари марказларини кўриб, кейин қурилиш объектига сармоя тикди. Туман марказидан, қолаверса аҳолининг давлат хизматларини олиш учун қулай бўлган ҳудуддан қурилиш учун ер майдони танланди. Айни кунда бинонинг 3 қаватида иш қизғин. Қўл қўлга тегмайди, хали қум, ҳали цемент, ҳали ғишт маҳсулотлари билан қурилиш объектига кириб келаётган юк машиналарининг қатнови узилмайди. 

Давлатимиз томонидан тадбиркорларга берилаётган имконият ва имтиёзлар чиндан эътирофга сазовор. Хуршид Пардаев ҳам таъкидлагани каби мазкур объект қурилиши тугалланса, хусусий ошхона, дорихона ва савдо мажмуига эга бўлади. Энди уйлаб кўринг, тадбиркор шу иморатдаги қурилиш хом ашёсига хиёнат қилиши мумкинми? Аксинча, биносоз хусусий мулки учун ҳам кўпқаватли иморатни мустаҳкам қилиб қуради. Мазкур ҳолатда эса тадбиркор ҳар кун унинг сифатини ўзи назорат қилади. Хуллас, Кармана туманида қурилаётган Давлат хизматлари маркази биноси мустаҳкамлигига шубҳа йўқ.  Дарвоқе, қурилиш объектидаги иш жараёнини кузатув камералари асосида бошқарадиган сармоядорнинг эҳтиёткорлигини тушунса бўлади. У ҳатто қурилиш объектида ишлаётган ҳар бир ишчини салоҳиятига қараб танлаган.

IMG_20200515_171900_479

1100 квадрат метр майдонда қурилаётган марказ аҳоли ва тадбиркорлар, тизим ходимлари учун ҳам қулайлик яратиши шубҳасиз. 2019 йилда Кармана тумани Давлат хизматлари маркази орқали фуқароларга 50 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг май ҳолатига кўра 14 мингдан ортиқ мурожаат қабул қилинган. Бу кўрсаткичларни келтиришдан мақсад, олинган маълумотларга кўра хизматнинг 70 фози марказнинг ўзига келиб олинган. Албатта бундай иш кўлами жараёнида ходимлар, хизмат олувчилар учун марказнинг аввалги биноси торлик қилган. Қурилиш шиддатидан билиш мумкинки, яқин кунларда бундай ноқулайликлар ортда қолади.