Bosh sahifa Yangiliklar Карманада Грузия тажрибаси асосида кузги бошоқли дон экилмоқда

Карманада Грузия тажрибаси асосида кузги бошоқли дон экилмоқда

0

Вилоятимизда 2019 йил ҳосили учун бошоқли дон экишни намунали ташкил этиш мақсадида кўргазмали амалий семинарлар бўлиб ўтяпти.

Хусусан, Қизилтепадаги “Ғардиён тонги” ҳамда Кармана туманидаги “Давронбек Кармана” фермер хўжаликларида шу каби тадбирлар ўтказилди. Уларда соҳа мутахассислари, олимлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан тадбирларда экишнинг илғор усуллари, замонавий технологиялар асосида уруғ қадашнинг самараси иштирокчиларга  кўрсатиб бериляпти.

– Еримиз жами 64 гектар бўлиб, унинг 39 гектари ғалла етиштиришга мўлжалланган, – дейди “Давронбек Кармана” фермер хўжалиги раиси              Д. Азимов. – Хўжалигимизнинг 19 гектар очиқ майдонига тажриба сифатида Грузиядан келтирилган “Бактоферт” ўғитидан сепилди. У ерни бойитиб, ҳосилдорликни оширади. Баҳорга бориб бунинг самарасини кўрамиз. Ниятимиз халқимиз ризқи бўлган донни сифатли экиб, мўл ҳосил олишдир.

Дарҳақиқат, келгуси йил ҳосили учун вилоятимизда 11 минг 465 гектар очиқ майдонга, 29 минг 135 гектар ғўза қатор орасига бошоқли дон экилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда  мавсум учун 52 та ғалла экиш отрядлари ташкил этилган ҳамда жараёнга 15 мингдан ортиқ техника жалб қилинган. Майдонларга бошоқли доннинг серҳосил, сифат кўрсатгичлари юқори бўлган “Васса”, “Аср”, “Гром”, “Андижон-2”, “Давр”, “Краснадарская-99”, “Пер-вица”, “Таня”, “Дурдона” навлари экилаётган бўлиб, мавсум 15 сентябрдан 21 октябрга қадар давом этади.