Bosh sahifa Jamiyat Карманада ички кўчаларни таъмирлаш учун бюджетдан ажратилган қарийб 1,5 миллиард сўм маблағлар...

Карманада ички кўчаларни таъмирлаш учун бюджетдан ажратилган қарийб 1,5 миллиард сўм маблағлар қандай сарфланмоқда?

0

Бугунги кунда Ўзбекистонда йўловчи ташиш хизматларининг 95  фоизи ҳамда юк ташиш хизматининг 85 фоизи автомобил йўллари орқали амалга оширилмоқда. Бу эса ўз ўрнида ички ҳамда давлат аҳамиятидаги йўлларнинг замон талаблари асосида қайта таъмирланишини тақозо этади.

“2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг учинчи йўналиши ҳам аҳолини яшаш шароитини яхшилаш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва уларнинг хафсизлигини таминлашга қаратилган.

Мазкур талабдан келиб чиқиб,Кармана туманида транспорт воситалари йилнинг ҳар қандай мавсумида кечаю кундуз хавфсиз қатнашини таьминлаш ва аҳолининг ҳаёт фаолияти учун, айниқса қишлоқ жойларида қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилаяпти.

Жумладан, ҳудудда 2019 йил давомида бюджет маблағлари ҳисобидан туман маркази, қишлоқ, аҳоли пунктлари ва пасёлка ички йўлларининг жами 5,19 километр узунликдаги қисмини таъмирлаш ишлари учун 1,432  миллиард сўм маблағ ажратилган. Белгиланган чора-тадбирлар асосида “Камолот”, “Янгиариқ”, “Ёшлик”, “Арабхона”, “Талқоқ”, “Каттамачит”, “Маликработ”, “Аллон” маҳаллаларидаги ички кўчалар тартибга келтирилаяпти.  Бугунгача умумий узунлиги 3,19 километр йўлллар асфальт қилиниб, умумий узунлиги  2  километрдан ортиқ  тупроқ йўлларига тошли шағал ётқизилди.

Асфальтлаштирилаётган кўчаларни танлаб олишда улар бўйлаб таълим муассасалари бор ёки йўқли, белгиланган ҳудудда аҳоли гавжумлик даражаси каби омиллар ҳисобга олинган. Бундан ташқари, қабристонларга борадиган йўллар таъмирланаяпти.

Мазкур саъй-ҳаракатлар аҳоли фаровонлигини таъминлаш билан бирга, ҳудудлар инфратузилмаси яхшилашда муҳим омил бўлмоқда.

У.РУСТАМОВ, Кармана туман молия бўлими мудири.