Bosh sahifa Jamiyat Карманада йил якунига қадар 5,7 мингта янги иш ўрни яратилади

Карманада йил якунига қадар 5,7 мингта янги иш ўрни яратилади

0

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида туманимиз ҳудудида жорий йилнинг ўтган даврида 5 та меҳнат ярамаркаси ташкил этилиб, бу орқали юзлаб аҳолининг ўз мутахассислигига мос иш топишига кўмаклашилди.

Худди шундай тадбирлардан яна бири “Янги авлод” истироҳат боғида ўтказилиб, унда 50 дан ортиқ ташкилот 371 та иш ўрни билан қатнашди. Ишсиз юрган ёшлар, маҳаллалар аҳолиси иштирок этган тадбирда шунингдек, тижорат банклари томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар хусусида  маълумот тақдим этилди.

Таъкидлаб ўтиш лозим, давлатимиз раҳбарининг жорий йил март ойида вилоятимизга ташрифи чоғида туманимизда йил якунига қадар 5,7 мингта янги иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, мазкур чора-тадбирларнинг ижроси натижасида ҳудудда ишсизлик даражаси тобора камайиб, бу айни пайтда 5,4 фоизини ташкил этмоқда.