Bosh sahifa Jamiyat Карманада маҳалладошини 23 миллион сўмга “туширган” фуқаро устидан жиноят иши қўзғатилди

Карманада маҳалладошини 23 миллион сўмга “туширган” фуқаро устидан жиноят иши қўзғатилди

0

Кармана туманининг “Ёшлик” маҳалласида яшовчи фуқаро М.И. ўзганинг анча миқдордаги мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2019 йил март ойининг бошларида таниши Ю.Ж.нинг ишончига кириб, унга иссиқхонасини кенгайтириши учун банкдан кредит олиб беришини, мазкур суммани қизининг раҳбарлиги остида бўлган хусусий корхона ҳисоб рақамига кўчиртириб, маълум бир фоиз эвазига нақд пул шаклида айирбошлашни ваъда қилади.

Шундан сўнг, АТБ “Алоқабанк” Навоий вилояти филиали билан апрель ойида кредит шартномаси имзоланиб, 23 миллион сўм маблағлар ажатилади. Гумонланувчи шахс эса  хусусий корхона ҳисоб рақамига келиб тушган маблағларни ўзининг эхтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Мазкур ҳолатда фуқаро М.И. нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноят аломатлари  борлиги сабабли, унга нисбатан жиноят иши кўзғатилган.

Гумонланувчи ва жабрланувчи асли нуоталик бўлиб, улар бугунги кунда Кармана туманида битта маҳаллада истиқомат қилишади.    ҳақида маълумот: Фуқаро М. И.  муқаддам жиноят ишлари бўйича Нурота тумани судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан айбли деб топилиб, сўнгра “Амнистия акти”га асосан жазодан озод қилинган.

У.ҚАЮМОВ, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, майор.