Bosh sahifa Jamiyat Карманада маҳкумлар муддатидан олдин озод қилинди

Карманада маҳкумлар муддатидан олдин озод қилинди

0

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. Инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътироф этилган.

Мамлакатимиздаги бугунги шароитда суд органлари ваколати доирасида иш кўришни давом эттирмоқда. Хусусан,  жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси асосида 6 нафар маҳкумга нисбатан ишлар кўриб чиқилди.

Мазкур моддада маҳкум жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган тақдирда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Шу асосда, барча маҳкумлар содир этган жиноятларини моҳиятини тушуниб етганлиги, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарганлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги боис, ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 

Ж.Мавлонов, Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судья ёрдамчиси.