Bosh sahifa Yangiliklar Карманада овқатдан заҳарланганларнинг ҳозирда аҳволи қандай?

Карманада овқатдан заҳарланганларнинг ҳозирда аҳволи қандай?

0

«Навоий ИЭС» АЖда янги буғ-газ станцияси қурилишида ишлаётган ходимларнинг 27 нафари овқатдан заҳарланган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Воқеа 6 март куни содир бўлган. Фуқаролар шифохонага кўнгил айниши, қайт қилиш, қоринда оғриқ каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Аниқланишича, шифохоналарга ётқизилган беморлар шу куни “WHITEHOUSE INVESTMENTS’ LTD ошхонасида тушлик қилишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилди.

Ҳозирда беморларнинг кўпчилигига уйига жавоб берилган бўлиб, баъзилари касалхонада даволанмоқда.