Bosh sahifa Yangiliklar Карманада қуёнчилик кластери ташкил этилади

Карманада қуёнчилик кластери ташкил этилади

0

Бу борадаги ишлар тумандаги “Қўрғон дала агрофирма” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Ташаббускор тадбиркор Бахтиёр Қобулов раҳбарлигида МЧЖда бугунги кунда 40 нафар ишчи-ходим фаолият кўрсатиб келаётган бўлса, кластер иш бошлагач улар сони 70 нафарга кўпаяди.

Ушбу субъект 2016 йилда Италия давлатидан 114 бош наслли она қуён келтириб, фаолиятини бошлаган эди. Масъулияти чекланган жамият ушбу йўналишда бугунги кунда Навоий вилоятидаги етакчи корхоналардан саналади. 2017 йилда 4500 бош, 2018 йилда 17 минг бош, 2019 йилнинг ўтган муддатида эса 11 минг бош “Оқ великан” зотли қуён аҳолига, жумладан, қўшни вилоятларга ҳам етказиб берилган. 2019 йилдан бошлаб жамият ички бозорни қуён гўшти билан таъминлашни ҳам йўлга қўйди. Жумладан, жорий йилнинг ўтган муддатида 18 тонна парҳезбоп қуён гўшти истеъмолга чиқарилган.