Bosh sahifa Mualliflardan Карманада ўз томорқасида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштирган шахслар қонун олдида жавоб берди

Карманада ўз томорқасида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштирган шахслар қонун олдида жавоб берди

0

Қонунни менсимаган одам панд ейди. Бунга шубҳа йўқ. Бироқ, жазога тортилиши муқарралигини била туриб хато йўл тутадиган кимсаларнинг бу ҳолини қандай изоҳлаш мумкин? Боз устига улар илгари ҳам бир неча бор судланган бўлса-чи? Уларни ким тарбиялайди? Қамоқми? Жамиятми?

Кармана тумани ИИБ ва бошқа ҳуқуқ идораларининг ҳамкорликдаги тадбирлари давомида фош этилаётган айрим жиноятлар шундай дейишимизга асос бўлади. Хусусан, 1970 йилда туғилган Э.Б. исмли фуқаро муқаддам 04.04.2014 йилда Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми ҳамда ЖКнинг 273-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ушбу жазодан 21.08.2015 йилда Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг ажрими билан ЖКнинг 74-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазоси ойлик иш ҳақининг 15 фозини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 3 ой 8 кун муддатга жазосини қолган қисмини ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, 04.02.2016 йилда суд ажрими билан жазодан озод бўлган. Шунга қарамай илгари гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс бўла туриб, бундан ўзига ижобий хулоса чиқариб олмасдан, жиноят содир қилиш йўлига кириб, тақиқланган экинларни етиштиришни давом этади.

Жумладан, у 2019 йилнинг февраль ойининг бошларида илгари гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш боғлиқ жиноятни содир этган шахс бўла туриб, Кармана тумани “Х.Хисрав” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ҳовлисининг томорқасининг 0,50х0,50 м. ҳажмдаги ер майдонига, «кўкнор» ўсимлигининг уруғларини экиб, ушбу уруғлардан ўсиб чиққан 2 туп гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келган.

2019 йилнинг 23 апрель куни соат 17-00 ларда Навоий вилоят ИИБ ва Кармана туман ИИБ ХПБ ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилаётган “Қорадори-2019” тезкор профилактик тадбири давомида аниқланиб, гиёҳвандлик ўсимлиги холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинган.

20.11.1987 йилда Навоий шаҳрида туғилган Р.О. исмли шахс ҳам Кармана тумани “Ёшлик” маҳалласидаги яшаш хонадони таморқасининг 0,50х0,50м. ҳажмдаги ер майдонига ўзининг истеъмоли учун “канопля” гиёхвандлик ўсимлигини парваришлаб келади. Бундан ташқари, 2019 йил 24 февраль куни соат 16-00 ларда Кармана тумани “Ёшлар” маҳалласи ҳудудида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида, унинг бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашина кўздан кечирилганда, автоулов салонидан икки дона “Спички” ёзувли гугурт қутисига жойлаштирилган миқдори 1,370 граммга тенг бўлган  “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилади. Шундан сўнг, Р.О.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган “Озгинадан кўпроқ миқдордаги  гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш” айблови қўйилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди ҳамда унинг айби тўлиқ тасдиқланди.

Маълумки,  Кармана тумани ҳудудидан халқаро аҳамиятга эга автомагистрал ўтган. Бу эса айрим фуқароларнинг гиёҳванд воситаларни олиб ўтишга, бошқа ҳудудлардан келтириб сотишга ёки шу ерда етиштириб, олиб чиқиб кетишга уринишлари ҳолатлари кўплигидан далолат беради.

1975 йил Наманган вилояти, Наманган шаҳрида туғилган Г.Б. 3 нафар фарзанднинг отаси бўлатуриб, ақалли болаларига ўрнак бўлолмади. У 2019 йилнинг март ойи бошларида “наша” (каннабис) гиёҳвандлик ўсимлигининг уруғларини экиб, ундан униб чиққан бир туп гиёҳвандлик ўсимлигини ўзининг истеъмоли учун етиштирган.

2019 йилнинг 25 май  куни соат 15:40 да ўзининг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашина билан Кармана тумани “Шибзон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Самарқанд” ЙПХ масканида “Самарқанд-Бухоро” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётганида вақтида тўхтатилади. “Қорадори-2019” тадбири давомида гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний муомала қилишда гумон қилиниб, автомашина тўхатилиб, автомашина салони, юкхонаси, гумондорнинг эгнида бўлган кийимлари ва ёнлари кўздан кечирилганида соф оғирлиги 0.370 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси топилади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг   276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилганликда айбланиб, тергов ҳаракатларида бу тўлиқ исботланди.

Юқоридаги ҳар бир ҳолат юзасидан қонунбузарлар тегишли жазо олди. Бироқ, уларнинг келгусида мазкур хатоларини яна бир бор такрорламаслигига ким кафолат беради? Ҳуқуқ идоралари вакиллари билан бирга маҳалла-кўй, жамоатчилик жиноятга мойил кишиларнинг юриш-туришига кўз-қулоқ бўлса, уларни назарджан қочирмаса – масаланинг ечими шу эмасми?

А.НАВРУЗОВ, М.ХУДАЙКУЛОВ, Ш.ХУДОЙБЕРДИЕВ, Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ ходимлари, лейтенантлар.