Bosh sahifa Yangiliklar Карманада Ўзбек-Корея нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этилмоқда

Карманада Ўзбек-Корея нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этилмоқда

0

Карманалик тадбиркор Насиба Шодиева ташаббуси билан тижорат банкининг  2 миллиард 700 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи эвазига  “Пахтаобод” маҳалласида давлат хусусий шерикчилиги асосида 120 ўринли замонавий боғча қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Шинам, ёруғ ва кенг хоналар замонавий ўқув қуроллари, мултимедиа воситалари ҳамда ўйинчоқлар билан таъминланган. Тарбиявий жараёнларда ўтиладиган  ўқув машғулотлари инглиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.

— Мақсадимиз  қишлоқ болалари учун шаҳар шароитини таъминлаш, уларни давримизга хос интеллектуал салоҳиятли, билимдон инсонлар қилиб тарбиялашдир, – дейди боғча мудираси Умида Шодиева. — Кичкинттойларимиз учун мўъжиза яратишга бўлган интилишимиз ифодаси сифатида муассасамизни “Чудо – дети” деб номладик.

Таъкидлаш керак, ҳозиргача туманда 24 та давлат, 2 та хусусий давлат шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатаётган бўлиб, 2998 нафар бола қамраб олинган. Жорий йилда ҳудудда яна 10 та хусусий давлат шерикчилиги асосидаги боғча қуриб фойдаланишга топширилади ҳамда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 3 та давлат ихтиёридаги мактабгача таълим муассасаси ишга туширилади.

Аҳамиятлиси, мактабгача таълим муассасалалирини барпо этишда халқаро стандартлар талабларига риоя этилмоқда. Хусусан, Варқ маҳалласида қурилаётган Ўзбек-Корея нодавлат МТМ 120 ўринли бўлиб, 2 миллиард 700 миллион сўмлик банк кредити эвазига қад ростламоқда. Ҳозир мазкур боғчада сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилаяпти. Шунингдек, “Гулобод” маҳалласи ҳудудидаги 120 ўринли “Кармана-ниҳол” ва “Малик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 150 ўринли “Старт Голден Бебий” нодавлат болалар боғчаларида ҳам сўнгги  пардозлаш ва қурилиш –таъмирлаш ишлари якунига етай деб қолди.