Bosh sahifa Jamiyat Карманада узоқ муддатга четга чиқиб кетганлар сони 2 минг нафардан ортиқ: улар...

Карманада узоқ муддатга четга чиқиб кетганлар сони 2 минг нафардан ортиқ: улар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор

0

Кармана туман ИИБнинг маълумотларига кўра Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркия, БАА ва Кореа Республикаси каби мамлакатларга  ишлаш мақсадида мазкур тумандан жорий йилнинг 6 ойи мобайнида қарийб 600 нафар фуқаро узоқ муддатга чиқиб кетган.

Бугунги кунда узоқ муддатга кетган жами аҳоли сони эса 2037 нафарни ташкил этади. Уларнинг 1347 нафари эркаклар, 690 нафари эса аёлларни ташкил этмоқда. Энг ачинарлиси улар орасида 17 нафар мактаб ўқувилари ҳам бор.

Мазкур фуқаролар асосан Россияга ва Туркияга кетган. Мисол учун, 1729 нафар аҳоли РФда бўлса, 139 нафари Туркия мамлакатидадир.

Жорий йилнинг ўтган даврида мажбурий чиқариб юборилганлар (депорт) сони 7 нафар, ватанга қайтиш гувоҳномаси билан қайтиб келганлар эса 29 нафарни ташкил этган.