Bosh sahifa Jamiyat КАРМАНАДА ВЕЛОСИПЕД ВА “ДАМАС” ТЎҚНАШДИ. НАТИЖАДА…

КАРМАНАДА ВЕЛОСИПЕД ВА “ДАМАС” ТЎҚНАШДИ. НАТИЖАДА…

0
foto: www.uzavtoyul.uz

БШКармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида жорий йилнинг 6 июнь куни соат 00:30ларда Бухоро вилоятига тегишли “Дамас” русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб борар эди. 12 йиллик ҳайдовчилик малакасига эга М. исмли ҳайдовчи мазкур автомобиль йўлининг
153 километрида ўзига нисбатан қарама қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган карманалик бўлган Н. исмли велосипед ҳайдовчисини уриб юборади. Натижада велосипед ҳайдовчиси “ўнг оёқ болдир суяги ёпиқ синиши” тан жароҳатини олади.
Хўш, мазкур ЙТҲ келиб чиқишининг асосий сабаби нима эди?
Велосипедчи маст ҳолатда ҳаракатланиб келаётганлиги, ҳайдовчининг хотиржамликка берилганлиги, қолаверса, карантин даврида қайта-қайта уйда қолиш таъкидланаётган бўлсада, мазкур тарғиботга қулоқ солинмаганлиги ана шундай кўнгилсизликка олиб келди. Албатта, огоҳликка қулоқ солганида мана шу кунларда оиласи даврасида соғ-саломат ўтирган бўлар эди.
Ким билсин, балки мазкур йўл-транпорт ҳодисасидан кейин тўғри хулоса чиқаргандир?

ХАВФСИЗЛИК БИРИНЧИ ЎРИНДА
2020 йилнинг 13 июль куни соат 04:30ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 154 километрида стикерсиз, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, хавфсизлик камарини тақмасдан “Ласетти” русумли автомашида “Навоий-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келаётган А. исмли ҳайдовчи ҳам манзилига етиб боришни кўзлаган эди. Аммо Хоразм вилоятига тегишли “Mersedes-Benz” русумли юк автомашинаси орқа томонига урилганида бутун вужудида кучли оғриқ сезди. “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси “бош мия чайқалиши, ўмров суяги синиши, ўнг оёқ болдир суяги синиши” жароҳатларини олади.
Юк автомашинасини орқа қисми нур қайтарувчи ленталар билан жиҳозланмаганлиги, ҳайдовчи секин ҳаракатланиб келганлиги сабабли тез ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” ҳайдовчиси юк автомобилини кўриб яқинлашганда тўхташга улгурмай йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Албатта, баъзи фуқаролар мажбуриятларига нисбатан ҳуқуқларини жуда яхши билишади. Карантин ёки ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлигини айтишса, шикоят қилишга ёки давлат идоралари ходимларига нисбатан турли таъсир ўтказишга, ўзларининг ҳақ эканликларини исботлашга шошиб қолишади. Бироқ, инсон ҳаёти ва соғлиги доимо биринчи ўринда!
Унутмангки, ким бўлишингиздан қатъий назар, сиз оилангизга керак инсонсиз. Қолаверса, ҳаракат иштирокчиларининг уйларига соғ омон етиб боришлари йўл ҳаракати хаввфсизлиги ходимларининг қувончидир!

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи.