Bosh sahifa Jamiyat Карманалик фуқаро нега бола пули ололмади?

Карманалик фуқаро нега бола пули ололмади?

0

Боласини парваришлашда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсон фарзанди 2 ёшга тўлгунга қадар бола пули олишга ҳақли. Унинг ҳуқуқлари қонуний мустаҳкамлаб қўйилган. Агар бу ҳуқуқлар бузилсачи? Кармана туманида истиқомат қиладиган Т.Ҳ. фарзандига бола пули ололмаётганидан шикоят қилиб Кармана туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

 Маълум бўлишича, мазкур оиланинг ижтимоий аҳволи оғир. Оила боқувчиси кунлик  даромад эвазига рўзғор тебратади. Бу қозон қайнатиш ва ойлик тўловлар учунгина етади. Шу боис, фуқаро ўзи истиқомат қиладиган “Зиёкор”МФЙга бола пули берилишини сўраб бир неча марта мурожаат қилган. У Вазрлар Маҳкамасининг  44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тузилган Комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб асоссиз рад этилган. Боиси, Комиссия вакиллари оила аъзоларининг даромадлари таркибига фуқаронинг қайнотаси оладиган нафақа миқдорини ҳам қўшиб ҳисоблаган. Ваҳоланки бу, Низомнинг 8-бандига зид.  Шунингдек, мазкур ҳ ужжатнинг 19-бандига асосан бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оила таркибига болаларнинг ота-онаси, улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, ота-оналар билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган фарзандликка олинган болалар кириши кўрсатиб ўтилган.

Шу асосга кўра туман адлия бўлими томонидан МФЙга тақдимнома киритилиб, фуқаро мурожаати қаноатлантирилди.

Жамшид Ҳамроев,  Кармана тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.