Bosh sahifa Yangiliklar Кармананинг учта тарихий объекти 3 миллиард сўмга қайта таъмирланди

Кармананинг учта тарихий объекти 3 миллиард сўмга қайта таъмирланди

0

Ўзбекистон Республикаси маданий ме­рос объект­лари­ни муҳофаза қилиш бош бош­қармаси томонидан ажратилган 3 мил­лиард сўм маблағ эвазига Кармана туманидаги «Хўжа Хисрав», «Мир­саид Баҳром» ва «Қосим Шайх» та­рихий ёдгорликлари қайтадан таъмирланиб, фойдаланишга топ­ши­рилилди.

Мазкур мажмуаларни қайта таъмирлаш юртбошимизнинг сайловолди учршувларида навоийликлар билан ўтказилган мулоқот жараёнида белгиланган эди. Ўтган йили бошланган ишлар қарийб 1,5 йил давом этди.

«Хўжа Хисрав» ва «Мирсаид Баҳром» мақба­ралари тўла ободонлашти­ри­либ, атрофи девор ҳамда темир панжара билан ўралди. Мақбараларнинг кўриниши яхшиланди. «Қосим Шайх» та­ри­хий-ёдгорлик маж­­­муасида эса меъ­­морий обиданинг зах тортиб, еми­ри­лишига сабаб бўла­ёт­ган ер ости сув­лари­ни бинодан узоқлаштириш мақса­дида ҳовуз барпо этилди. Шу­нинг­дек, хонақоҳ пойдеворини мус­таҳкамлаш, имо­ратнинг яроқ­­сиз ҳолга келиб қолган ғишт­ларини алмаштириш, атрофини обо­донлаш­ти­риш ишлари ҳам олиб борилди. Ҳовлилар су­паларидан тортиб, хонақоҳ гумбази, эшик­­ларигача қайта таъмирланди.