Bosh sahifa Yangiliklar Кейинги ҳафта “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форуми бўлиб ўтади

Кейинги ҳафта “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форуми бўлиб ўтади

0

30 апрель – 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форуми бўлиб ўтади. Мазкур анжуманда асосан Корея Республикасининг 10 га яқин компаниялари қатнашади. Шунингдек, АҚШ, БАА, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Эрон каби мамлакатларнинг бизнес доира вакилларининг ҳам иштироки  кутилмоқда.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда вилоятимизда фаолият олиб бораётган 100 дан ортиқ хорижий корхоналарнинг 19 таси кореялик ишбилармонлар ҳамкорларлигида ташкил этилган.  Улар асосан туманимиз ҳудудидаги “Навоий” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бормоқда.

Навбатдаги халқаро анжуман Навоий воҳасининг инвестицион жозибадорлигини ошириб, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.