Bosh sahifa E'tirof Китоб камолотга етказади

Китоб камолотга етказади

0

Ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш аввало оила муҳитига бориб тақалади. Шуни инобатга оладиган бўлсак, ўқувчиларга китобхонликни тарғиб қилишдан кўра, оилаларда буни анъанага айлантириш яхши самара беради.

Яқинда мактабда ўқувчилар иштирокида “Мен севган қаҳрамон” мавзусида давра суҳбати ташкил этдим. Бироқ, самара кутилгандек бўлмади. Яъни, ўқувчиларнинг дарсда фаоллиги сезилмади. Шундан сўнг, бадиий асар муҳокамасига ёшлар билан бирга уларнинг ота-оналарини ҳам (мунозара қилинаётган асар бевосита катталар томонидан ўқилган бўлиши керак) таклиф қилдик. Мазкур бадиий кеча анчагина қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой тарзда – барча қатнашчиларнинг фаоллиги билан ўтди.

Шундан сўнг, мактабимизда бундай тадбирларни ўтказиш анъанага айланди. Бу бевосита катталарни ҳам китобхоникка қизиқтириб, уларни ўз фарзандларига бадиий китоблар совға қилишга ундамоқда.

  Ш.ТЎЙЧИЕВА, Нурота туманидаги 9-сонли мактаб ўқитувчиси.