Bosh sahifa Jamiyat Китоб улашиш акцияси давом этмоқда: қайси соҳа масъуллари энг фаол?

Китоб улашиш акцияси давом этмоқда: қайси соҳа масъуллари энг фаол?

0

Юртимизда давом этаётган китоб улашиш акциясида Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилояти бошқармаси  ҳамда марказ директорлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Масалан, Нурота туман давлат хизмалари маркази директори Шахобиддин Рўзиев ўзи таълим олган тумандаги 2-сонли умумтаълим мактаби кутубхонаси учун 100 дан ортиқ китобларни ҳадя этди.

photo_2019-04-06_18-41-21

Навбаҳор туман давлат хизматлари маркази директори Комил Нурназаров Олий Мажлис Қонунучилик палатаси депутати Козим Тожиев билан бирга тумандаги 8-сонли умумтаълим мактабига китоб туҳфа этди. Бундай тадбирлар Навоий вилоятининг ҳар бир ҳудудида давом этмоқда.