Bosh sahifa E'lonlar Китоб ва китобхонлик байрамига марҳамат

Китоб ва китобхонлик байрамига марҳамат

0

❗️Барчангизни китоб ва китобхонлик байрамига таклиф қилиб қоламиз!!!

📆Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 28 октябрь – 1 ноябрь кунлари “INFOLIB O`zbekiston-2019” VIII Миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади.

📚Ҳафталик доирасида ахборот-кутубхона мутахассислари учун “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси-2019”, “Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги” мавзусида Миллий илмий-таълимий форуми, Халқаро эксперт, педагогика фанлари доктори, профессор Н.И. Гендина иштирокида “Мактаб ўқувчисининг ахборот маданияти” медиасаводхонлик семинар-тренинги, “Ахборот-кутубхона таҳлили” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими, Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа Республика танлови, “Бетгерхонлик − 2019” давра суҳбатилари бўлиб ўтади.

🎁Юртимизнинг барча китобсевар китобхонлари учун эса ёзувчи, шоир ва рассомлар билан ижодий суҳбатлар, шунингдек, кўплаб акциялар, викториналар, ютуқли ўйинлар ҳамда қизиқарли учрашувлар кутмоқда.

‼️Барчангизни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 28 октябрь — 1 ноябрь кунлари ўтказиладиган тадбирларга таклиф қиламиз.