Bosh sahifa Yangiliklar Кластернинг фойдаси: Қизилтепалик фермерлар 2017 йилда пахтадан қўшимча 15 фоиз даромадга эга...

Кластернинг фойдаси: Қизилтепалик фермерлар 2017 йилда пахтадан қўшимча 15 фоиз даромадга эга бўлди

0
Қизилтепалик фермерлар 2017 йилда пахтадан давлат харид нархига нисбатан 15 фоиз қўшимча даромадга эга бўлди.
Ушбу туман ўтган йилда пахта ҳосилидан қарийб 60 миллиард сўмга яқин даромад кўрган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 20 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди.
Туманда кластер усулининг самарали йўлга қўйилгани ана шундай имкониятларни яратди.
Кластер усули фермер пахтани қайта ишловчи корхона билан тўғридан тўғри шартнома тузиб, унинг буюртмасига кўра пахта етиштириб беришини англатади.
Қизилтепада 2017 йилда бошланган бу усул Президентимиз эътирофига сазовор бўлди. Эндиликда мазкур тажриба республика миқёсида оммалаштирилаяпти.