Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 6 сентябрда эълон қилинган “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юртимизда янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади.
Хусусан, келгуси ўқув йилидан Навоий вилоятида 11 та касб-ҳунар мактаблари, 7 та коллеж ҳамда 6 та техникумлар ўз қабул жараёнларини бошлайди. Касб-ҳунар мактаблари ҳудудий меҳнат бозори коньюктурасини инобатга олган ҳолда қишлоқ ҳудудларида тадбиркорликка йўналтирилган барча соҳалар (томорқа бизнеси, иссиқхона, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, ишлаб чиқариш ва сервис) учун кадрлар тайёрлайди. Мазкур мактабларнинг ўқитиш шакли кундузги, контингенти умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилади.
Коллежлар иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар асосида яратиладиган янги ва аниқ иш ўринларини малакали мутахассислар билан бутлаш учун хизмат қилади.
Мазкур коллежларнинг ўқитиш шакли кундузги, кечки ва сиртқи, контингенти умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ва битирувчилари ҳамда катта ёшдаги аҳоли ҳисобидан шакллантирилади.
Техникумларда олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларига интеграциялашган таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрланади. Мазкур техникумларнинг ўқитиш шакли кундузги, кечки ва сиртқи, контингенти умумтаълим мактабларининг битирувчилари ҳамда катта ёшдаги аҳоли ҳисобидан шакллантирилади.
Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари РЎЙХАТИ
Т/р | Туман (шаҳар) номи | Негизида касб-ҳунар мактаблари ташкил қилинаётган касб-ҳунар коллежлари номи | Қуввати | Касб-ҳунар мактаблари номи |
Навоий вилояти | ||||
1 | Навоий шаҳри | Навоий кончилик коллежи | 820 | Навоий шаҳар касб-ҳунар мактаби |
2 | Зарафшон шаҳри | Зарафшон кончилик электроэнергетикаси касб-ҳунар коллежи | 555 | Зарафшон шаҳар касб-ҳунар мактаби |
3 | Учқудуқ тумани | Учқудуқ қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи | 405 | Учқудуқ туман касб-ҳунар мактаби |
4 | Кармана тумани | Кармана саноат касб-ҳунар коллежи | 720 | Кармана туман касб-ҳунар мактаби |
5 | Конимех тумани | Конимех агросервис касб-ҳунар коллежи | 720 | Конимех туман касб-ҳунар мактаби |
6 | Қизилтепа тумани | Қизилтепа енгил саноат касб-ҳунар коллежи | 900 | Қизилтепа туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
7 | Қизилтепа тумани | Қизилтепа маиший хизмат кўрсатиш коллежи | 900 | Қизилтепа туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
8 | Навбаҳор тумани | Навбаҳор «Истиқлол» саноат касб-ҳунар коллежи | 912 | Навбаҳор туман касб-ҳунар мактаби |
9 | Нурота тумани | 2-Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи | 405 | Нурота туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
10 | Нурота тумани | Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежи | 998 | Нурота туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
11 | Хатирчи тумани | Хатирчи агросервис касб-ҳунар коллежи | 950 | Хатирчи туман касб-ҳунар мактаби |
Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари РЎЙХАТИ
Т/р | Туман (шаҳар) номи | Касб-ҳунар коллежи номи | Қуввати | Тизимига касб-ҳунар коллежи ўтказилаётган вазирлик, идора ва ташкилотлар номи | Вазирлик, идора ва ташкилотларининг таълим муассасалари номи |
Навоий вилояти | |||||
1 | Навоий шаҳри | Навоий тиббиёт коллежи | 900 | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Навоий тиббиёт коллежи |
2 | Зарафшон шаҳри | Зарафшон тиббиёт коллежи | 555 | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Зарафшон тиббиёт коллежи |
3 | Қизилтепа тумани | Қизилтепа қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи | 540 | Қурилиш вазирлиги | Қизилтепа қурилиш коллежи |
4 | Навбаҳор тумани | Навбаҳор Агроиқтисодиёт коллежи | 870 | Сув хўжалиги вазирлиги | Навбаҳор сув хўжалиги ва мелиорация коллежи |
5 | Нурота тумани | Нурота саноат-кончилик касб-ҳунар коллежи | 405 | «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси | Нурота саноат-кончилик коллежи |
6 | Хатирчи тумани | Хатирчи тиббиёт коллежи | 555 | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Хатирчи тиббиёт коллежи |
7 | Хатирчи тумани | Хатирчи қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежи | 585 | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Хатирчи қишлоқ хўжалиги коллежи |
Олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этиладиган техникумлар РЎЙХАТИ
Т/р | Туман (шаҳар) номи | Касб-ҳунар коллежи номи | Методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасаси | Вазирлик, идора ва ташкилотлар номи | Қуввати (ўқувчи ўрни) |
Навоий вилояти | |||||
1 | Навоий шаҳри | Навоий вилояти юридик коллежи | Тошкент давлат юридик университети | Адлия вазирлиги | 990 |
2 | Кармана тумани | Кармана саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи | Бухоро давлат университети | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | 585 |
3 | Зарафшон шаҳри | Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи | Навоий давлат кончилик институти | Навоий кон-металлургия комбинати | 780 |
4 | Учқудуқ тумани | Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежи | Навоий кон-металлургия комбинати | 630 | |
5 | Кармана тумани | Кармана саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи | Навоий давлат педагогика институти | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | 360 |
6 | Навбаҳор тумани | Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежи | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | 615 |
Касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимига ўтказиладиган касб-ҳунар коллежлари РЎЙХАТИ
Т/р | Туман (шаҳар) номи | Касб-ҳунар коллежи номи | Ўқувчи ўрни |
Навоий вилояти | |||
1. | Навоий шаҳри | Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи | 750 |
2. | Нурота тумани | Нурота хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи | 360 |
Олий таълим муассасалари қувватларини ошириш, истиқболда хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларини ташкил этиш учун бериладиган касб-ҳунар коллежлари РЎЙХАТИ
Т/р | Т/р | Туман (шаҳар) номи | Касб-ҳунар коллежи номи | Қуввати (ўқувчи ўрни) | Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи |
Навоий вилояти | |||||
1. | 1. | Кармана тумани | Кармана озиқ-овқат саноати меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи | 585 | Навоий давлат педагогика институти |
Олий таълим муассасаларининг кўп тармоқли ўқув марказлари ва амалиёт полигонларини ташкил этиш учун бериладиган касб-ҳунар коллежлари РЎЙХАТИ
Т/р | Т/р | Туман (шаҳар) номи | Касб-ҳунар коллежи номи | Қуввати (ўқувчи ўрни) | Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи |
Навоий вилояти | |||||
38. | 1. | Конимех тумани | 2-Конимех қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи | 450 | Навоий давлат кончилик институти |
39. | 2. | Хатирчи тумани | Хатирчи хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи | 375 | Навоий давлат педагогика институти |
Бинолари умумий ўрта таълим муассасалари сифатида фойдаланиладиган касб-ҳунар коллежлари РЎЙХАТИ
Т/р | Т/р | Туман (шаҳар) номи | Касб-ҳунар коллежи номи | Қуввати (ўқувчи ўрни) |
Навоий вилояти | ||||
150. | 1. | Конимех тумани | Конимех иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежи | 360 |
151. | 2. | Қизилтепа тумани | Қизилтепа агроиқтисодиёт коллежи | 780 |
152. | 3. | Қизилтепа тумани | Қизилтепа қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи | 830 |
153. | 4. | Қизилтепа тумани | Қизилтепа маиший хизмат кўрсатиш коллежи Ғардиён филиали | 180 |
154. | 5. | Қизилтепа тумани | Қизилтепа агросервис ва транспорт касб-ҳунар коллежи | 886 |
155. | 6. | Навбаҳор тумани | Навбаҳор қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи | 720 |
156. | 7. | Навбаҳор тумани | Навбаҳор иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи | 375 |
157. | 8. | Нурота тумани | Нурота маиший хизмат кўрсатиш коллежи | 435 |
158. | 9. | Нурота тумани | Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи | 900 |
159. | 10. | Хатирчи тумани | Хатирчи уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи | 900 |
160. | 11. | Хатирчи тумани | Хатирчи хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи | 900 |
161. | 12. | Хатирчи тумани | Хатирчи енгил саноат касб-ҳунар коллежи | 435 |
162. | 13. | Хатирчи тумани | Хатирчи «Зарафшон» қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи | 474 |
Изоҳ: Мазкур иловалардаги касб-ҳунар коллежлари зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан қайта тақсимланиши ҳамда фаолият йўналишлари ўзгартирилиши мумкин.
Навоий вилояти касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси Матбуот хизмати