Bosh sahifa Mualliflardan “Комсток қурти”нинг зарари ҳақида биласизми?

“Комсток қурти”нинг зарари ҳақида биласизми?

0

Баҳор ойлари деҳқончилик юмушлари билан бирга ҳадемай пиллачилик мавсуми ҳам бошланадиган давр саналади. Кўпчилик  ҳамюртлиримизга  маълумки,   кейинги  йилларда республикамизнинг бир  қатор  вилоятларида   ипак  қуртининг   ягона  озуқаси  бўлган  тут  дарахтларига  “комсток  қурти” ҳам  катта  зарар  етказмоқда. “Комсток қурти” —  асосан  тут, нок, олма, анор, шафтоли, ўрик, банан, анжир, узум  ва 300 дан  ортиқ  экин  турига  зарар  келтиради. Унинг    ватани  Япония  бўлиб,  1902  йилда   япон  энтомолог  олими  Кувана  тамонидан  тут дарахтида  аниқланган  бўлсада,  фақатгина  1920  йилга  келиб   ушбу  заракунанданинг келтирадиган  зарари  ва  тарқалиши   тўғрисида   кўпгина  олимлар  тамонидан маълумотлар  чоп  қилина  бошланган.  Республикамизда  бу қурт илк бор 1939  йилда  Ташкент вилоятида  қайд  қилинган.

Ҳозирги  кунга  келиб   ушбу  зараркунанда  Европа,  Африка, Америка, Осиё, Австралиянинг  деярли  барча давлатларига кенг тарқалган. МДҲ давлатларидан эса Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон,  Қирғизистон, Туркманистон, Россия, Тожикистон, Украина давлатларида  тарқалган.

Комсток  қуртига қарши курашда биологик  усул  яхши  самара  беради. Бунда псевдофикус, аллиотропа  кушандаларидан  фойдаланиш  тавсия  қилинади. Кимёвий  кураш  чораларида  республикамизда  ишлатишга  рухсат  қилинган  кимёвий перепаратлардан  фойдаланиш  зарур. Агротехник  кураш  чораларидан  дарахтларнинг  қуриган  шохларини  кесиб  олиш, кўчатлар  тагини  чопиш, ҳар  хил  бегона  ўтлардан,  ўсимлик  қолдиқларидан  тозалаш  ва йиғилган  қолдиқларни  ёқиб  ташлаш   яхши  самара  беради.

Республикамизга  чет  давлатлардан  олиб  келтирилаётган   ва   чет  давлатларга олиб  чиқиб  кетилаётган  карантин  остидаги  юкларнинг   назоратини  кучайтириш  орқали ушбу  зараркунандани ундан  ҳоли  бўлган  ҳудудларга  тарқалишининг  олдини  олган бўламиз.

М.УБАЙДУЛЛАЕВ, Навоий вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспектори