Bosh sahifa Yangiliklar Конимех туманининг “Шўртепа” маҳалласида ўзбек-эрон-турк бизнес ҳамкорларининг йирик саноат корхонаси барпо этилади

Конимех туманининг “Шўртепа” маҳалласида ўзбек-эрон-турк бизнес ҳамкорларининг йирик саноат корхонаси барпо этилади

0

Йўқдан бор қилиш мушкул иш. Масалан, чўлда саноат корхонасини барпо этишнинг ўзига яраша қийинчилиги, ноқулай томонлари бор. Аммо, тадбиркорлар учун бундай муаммолар тўсиқ бўла олмайди. Бугун “бизнес қиламан” деган одам учун ер, пул ва ишчи кучи бўлса бас. Фақат турли идоралардан сунъий қаршиликларва бюрократия бўлмаса…Чунки, ишбилармонлик қилиш учун аввало фаолият қонуний бўлиши лозим.

Тан олиш керак, бугун тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишдаги жараён энг қулай ва тезкор юмушлардан бири бўлиб қолди.Ҳудудлардаги Давлат хизматлари марказларидан 20 узоғи билан 30 дақиқа ичида қўшма корхона очаётган бизнес вакилларининг ҳайрати бунга мисол. Яшил йўлак тамойли асосида кўрсатилаётган хизматлар чиндан тадбиркорга ҳузур бағишлайди. Шуни таъкидлаш жоизки, бугун маҳаллий тадбиркорлар ҳам анойи эмас. Хориждан ҳамкорлар таклиф этган ҳолда бизнеснинг турли йўналишларида қўшма корхоналар очишмоқда.

Конимех туманининг “Шўртепа” ҳудудида ўзбек-эрон-турк бизнес ҳамкорларининг йирик саноат корхонаси барпо этиладиган бўлди. “ZINKON-TECHNICS” қўшма корхонаси шаклидаги маъсулияти чекланган жамият Конимех тумани давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказилди. Сармоядорлар қўшма корхона фаолияти учун ҳудудга 200 минг АҚШ доллари миқдорида инвестия киритишмоқда. Энди маҳаллий тадбиркорлар тошни майдалайдиган ускуналар олиш учун хорижга вақт ва пул сарфлаб бориб юришмайди. Мазкур қўшма корхона айнан тош майдалайдиган ускуналар ишлаб чиқаришга асосланган.

Фарход БЎРИЕВ, Конимех ДХМ директори