Bosh sahifa Jamiyat Конимехда 24 та тадбиркорлик субъекти умумбелгиланган солиқ режимига ўтказилди

Конимехда 24 та тадбиркорлик субъекти умумбелгиланган солиқ режимига ўтказилди

0

Конимех туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ҳудуд тадбиркорлари, бухгалтерлар иштиркида очиқ мулоқот тадбири ўтказилиб, унда ўзгараётган солиқ режими, солиқ интизомига риоя этиш, солиқ ундирувлари масалаларга эътибор қаратилди.

Туман  ДСИ ходимлари томонидан тушунтириш ишларини тизимли йўлга қўйганлари натижасида жорий йилнинг январ ойида ялпи тушуми 1 млрд. сўмдан 3 млрд. сўмгача бўлган 24 та тадбиркорлик субъекти умумбелгиланган солиқ режимига ўтказилди. Солиқ инспекторлари уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, сервис хизматлари кўрсатиб келмоқда.

Ҳудудда тўлов интизомини мустаҳкамлаш, солиқ ундирувчанлигини ошириш юзасидан ишни ташкил этишдаги янгича ёндашув дастлабки ойдаёқ ўз натижасини берди. Жорий йилнинг январ ойи режаси 2 млрд. 716 млн. 800 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, уюшқоқлик билан ўтказилган саъй-ҳаракатлар режанинг 133 фоизга бажарилишига замин бўлди: белгиланган режа 3 млрд. 518 млн. 200 минг сўм миқдорида уддаланди.

Тадбирда шулар ҳақида сўз борар экан, солиқ маданиятини ошириш, ихтиёрийлик асосида тўловларни амалга ошириш борасидаги амалий фаолият мавжуд қўшимча манбаларни аниқлаш имкониятини ошираётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Жаҳонгир УМИРЗОҚОВ, вилоят ДСБ ходими.