Bosh sahifa E'tirof Конимехда хитойлик инвесторлар чиқиндини қайта ишлаш корхонасини ташкил этмоқда

Конимехда хитойлик инвесторлар чиқиндини қайта ишлаш корхонасини ташкил этмоқда

0

Конимех туман Давлат хизматлари маркази “BASE METAL INTERNATIONAL TRADERS LIMITED” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонани рўйхатдан ўтказди.

Хитойлик инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур корхона чиқиндини қайта ишлаш орқали қурилишда ишлатиладиган металл маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Жорий йилнинг ўзида туманда шунингдек, Эрон давлати бизнес вакиллари ҳамкорлигида наслли мол, туяқуш олиб келиб тарқатиш ва кўпайтириш йўналишидаги “Конимех насл чорва” ҳамда чорва озуқаси ишлаб чиқариш йўналишида  “ТАН КОМПАНЙ” Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма корхоналари ҳам рўйхатдан ўтказилган эди.