Bosh sahifa Yangiliklar Конимехда пишлоқ ишлаб чиқарилиб, Карманада экспортбоп қалампир етиштирилиши мумкин

Конимехда пишлоқ ишлаб чиқарилиб, Карманада экспортбоп қалампир етиштирилиши мумкин

0

Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов воҳада бизнес юритишни режалаштираётган бир гуруҳ хорижлик инвесторлар билан учрашиб, ўзаро истиқболли ва манфаатли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Греция ва Жанубий Корея давлатлари ишбилармонлари иштирок этди. Муҳокамалар жараёнида грецияликларнинг “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ва Конимех туманида пишлоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда Жанубий Кореянинг “На Жин” компанияси томонидан Кармана туманида 150 гектар майдонда қалампир етиштириш лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ҳар бир таклиф юзазидан истиқболдаги аниқ режалар белгиланди. Сармоядорларга янги корхоналар фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама ёрдам беришга келишиб олинди.