Bosh sahifa Yangiliklar Конимехда янги корхона ишга тушди

Конимехда янги корхона ишга тушди

0
foto: www.pressangmk.uz

Конимех туманида 4 миллиард 130 миллион сўм эвазига  “Konimextex” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.

Замонавий хорижий технология ва тикув машиналари билан жиҳозланган янги корхонада 100 нафарга яқин ишсиз хотин-қизлар махсус курсларда ўқитилиб, ишга қабул қилинди.

– Ушбу шинам ва кўркам корхонада ишлаётганимдан хурсандман, — дейди корхона ишчиси Г. Нурмуҳаммедова. – Бу ерда ходимлар учун барча шароит ҳозирланган. Энг муҳими, бундай кенг имкониятлар бизга куч ва ғайрат бағишламоқда.

Туманда яна иккита йирик лойиҳа якунланиш арафасида турибди. Ноябрь ойининг охиригача кунига 100 тоннагача гипс маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Navoiy Gips Xomashyo” масъулияти чекланган жамиятига қарашли корхона фаолият бошлайди. Шунингдек, асфальт-бетон қоришмаси учун минерал кукун тайёрлашга мўлжалланган “Riverston Powders” МЧЖга тегишли объектнинг фойдаланишга топширилиши ҳам кўзда тутилмоқда.